-
Ўзбекистон–Тожикистон: тарихий ва маданий яқинликнинг мустаҳкам пойдеворига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг янги босқичи
11726–27 март кунлари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди.
-
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сунъий йўлдош маълумотлари асосида Ўзбекистон ҳудудларининг сўнгги беш йиллик иқтисодий фаоллигини баҳолади
2026-04-27 107Сунъий йўлдош тасвирларидан олинган тунги ёруғлик маълумотлари таҳлили ҳудудларда иқтисодий фаоллик кучайганини ҳамда шаҳар типида ривожланаётган ҳудудлар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
-
АМИР ТЕМУР ВА ДИПЛОМАТИЯ
49Амир Темур жаҳон тарихида қудратли ва гуллаб-яшнаган давлат барпо этган буюк саркарда ва давлат арбоби сифатидагина мавқе тутмайди. Соҳибқирон ўз пойтахти бўлмиш Самарқандни ер юзининг маданий-меъморий ва илмий-маънавий марказларидан бирига айлантирган.
Шунинг учун Амир Темурнинг ибратли ҳаёти ва давлатдорлик иқтидори ва фаолияти, салтанати тарихи, ундаги илм-фан ва маданиятни ўрганиш тарихшуносликнинг йирик илмий йўналишларидан бири сифатида доимо жаҳон олимлари, давлат раҳбарлари, сиёсатчилар диққат-эътиборида бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Темурийлар тарихига оид манбалар жаҳон миқёсида турли тилларга таржима қилинган ҳамда илмий тадқиқотлар амалга оширилган.
-
Барча асосий иқтисодиёт тармоқларида бизнес муҳити яхшиланмоқда — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўрови
80Сўров натижаларига кўра, тадбиркорлар талаб ошгани, бандлик кўпайгани ва ишбилармонлик муҳити яхшиланганини кўпроқ қайд этмоқда.
-
Бухоро аеропортини ДХШ асосида қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинди
2026-04-26 141Бухоро аеропортини ДХШ асосида қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Узбекистан Аирпорц АЖ, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иштирокида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида янги Бухоро халқаро аеропортини қуриш ва бошқариш лойиҳаси доирасида малака сўровини (РфҚ) тайёрлаш бошланганини эълон қилди. -
Ўзбекистон ва Қозоғистон: рақамли ҳамкорлик янги босқичда
105Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги ҳамкорлик изчил равишда кенгайиб, стратегик аҳамият касб этмоқда. Бу ҳамкорлик нафақат икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамламоқда, балки Марказий Осиёда ягона рақамли маконни шакллантиришга хизмат қилмоқда.