Бош консулхона хабари
2024 йил 31 январ куни Қозоғистон Республикасининг Жамбил вилояти, Жуалин тумани, Нурликент қишлоғи яқинидаги “Ғарбий Европа-Ғарбий Хитой” автомобил йўлининг 567 километрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 26 та автотранспорт воситалари тўқнашганлиги бўйича мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхона ходимлари тезкор суриштирув ишларини олиб борди.
Жамбил вилоятининг Фавқулотда вазиятлар департаменти берган маълумотига кўра, юқорида зикр этилган бахтсиз ҳодиса туфайли жабирланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмаслиги аниқланди.