Нью-Йоркдаги ватандош: Дунё глобаллашуви жараёнида инсон қадрини улуғлаш каби олий қадриятларни Асосий қонунга киритилиши миллатнинг ҳуқуқий онгини янада юксалишига катта туртки беради
–Ўзбекистон Конституцияси бўйича ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг ва миллатимизнинг келажак тақдирини белгилашда ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бундай ўзгаришларни давр талаби деб ҳисоблайман. Бош қомусимизга киритилаётган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар давлатчилигимиз истиқболи учун бирламчи эҳтиёжлардандир.
Хусусан, муҳокамадаги қонун лойиҳасида назарда тутилган хусусий мулк даҳлсизлигининг конституциявий кафолатланиши – фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.
Дунё глобаллашуви жараёнида инсон қадрини улуғлаш каби олий қадриятларни асосий қонунга киритилиши, миллатнинг ҳуқуқий онгини янада юксалишига катта туртки беришига аминман.
Мен ўз касбий тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, ҳозирги кунда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни жонажон Ватанимиз равнақи йўлида амалга оширалаётган тарихий воқелик сифатида тўлиқ қўллаб-қувватлайман.