Латвиядаги вантандош: Конституциявий ислоҳотлар ўзбек ёшларининг жаҳон миқёсидаги малакаси ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади
- Ўйлайманки, Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар 6 йил олдин, яъни 2016 йилда бошланган ўзгаришларнинг мантиқий давоми бўлиб, барча тармоқлар, биринчи навбатда, IT ва рақамлаштириш соҳаси учун янги имкониятлар яратади.
Илмий-тадқиқот ишларим рақамли бизнес соҳасига бағишланган. Ислоҳотлар Ўзбекистоннинг барча соҳаларга жалб этилган ёшлар қатламини илмий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлашига ишонаман. Шунингдек, ушбу ўзгаришлар ўзбек ёшларининг халқаро даражадаги малакаси ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.