Мисрдан муносабат: Конституцияни ислоҳ қилиш Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичга ўтиши учун муҳим қадам
-Мамлакат Бош қомусини ислоҳ қилиш Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичга ўтиши учун муҳим қадам деб ҳисоблайман, - деди у. - Ушбу ўзгаришлар халқ турмуш тарзининг барча жабҳаларини қамраб олаётгани ислоҳотлар нақадар долзарблигини кўрсатиб бермоқда.
Ўзбекистон раҳбарияти ёшлар, аёллар ва болалар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратаётгани менинг эътиборимни тортди. Уларни ижтимоий қўллаб кувватлаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, давлат томонидан хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиниши, тадбиркорликни қўллаб қувватланиши мамлакат ривожида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ушбу ўзгартишларни Конституцияга киритилиши хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, илғор иқтисодиёт тамойилларни тадбиқ этишга ишончли пойдевор қўяди.
Президент томонидан Конституцион ислоҳотлар муҳокамаси чоғида ташқи сиёсат концепциясига ҳам урғу берилди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрни кенгайиб бормоқда, жаҳон ҳамжамиятида унинг мавқеи сезиларли ошди. Бу эса жорий халқаро сиёсий вазиятга тўғри баҳо бериш, ташқи таҳдидларга самарали чоралар кўриш учун мустаҳкам ҳуқуқий база талаб этади.
Мисрда Ўзбекистон буюк тарихга эга давлат сифатида баҳоланади. Халқларимиз кўп асрлар давомида яқин ҳамкорлик қилиб келган. Ушбу муҳим сиёсий ислоҳотларни самарали ўтказиш ва илғор давлат барпо этишда муваффақиятлар тилаймиз.
Ишончим комил, доно ва фидойи ўзбек халқи ҳамжиҳатлик ва аҳилликда билдирган барча таклиф-мулоҳазаларни атрофлича ўрганиб, ўзининг порлоқ келажаги учун тегишли қарор қабул қилади.