Нью-Йорк шаҳар депутати: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасида фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги каби юксак инсоний қадриятларга жуда катта эътибор қаратилган
-Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг боришини катта қизиқиш билан кузатмоқдамиз. Асосий қонунга киритиш таклиф этилаётган ўзгартишлар инсон қадри тамойилига асосланганини яққол кўриш мумкин.
Бу ўзгартишларда ривожланган Ғарб мамлакатлари, айниқса, АҚШ қонунчилиги билан яқинлик сезилмоқда. Ҳужжат билан танишиш жараёнида жуда катта эътибор фикр, сўз ва эътиқод эркинлиги каби юксак инсоний қадриятларга қаратилганлигини кўрдим.
Ўз фуқароларининг фундаментал ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш орқали ҳар бир мамлакат, жумладан, Ўзбекистон янада ривожланади ва юксалади.