Конституциявий қонун лойиҳаси: Истанбулда муҳокамалар давом этмоқда
Тадбирда хорижий оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳаллий блогерлар иштирок этди.
Ўзбек диломатлари умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Конституциявий қонуни лойиҳасида режалаштирилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.
Тадбирда республикамизда сўнгги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг кенг қамровлилиги ва натижадорлиги, уларнинг барчаси халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилгани таъкидланди. Конституцияга киритилиши таклиф этилаётган янги нормалар Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс сари дадил қадамларга ҳамоҳанг равишда ишлаб чиқилганига эътибор қаратилди.
Давра суҳбати иштирокчилари Конституциявий қонун муҳокамасида фаол иштирок этиш ҳамда лойиҳага доир фикр ва мулоҳазаларини билдиришга даъват этилди.