Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида мамлакатимизда ўтказилаётган конституциявий ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди
Анжуманда Ўзбекистонда давом этаётган конституциявий ислоҳотлар жараёни, хусусан, жорий йил 20 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда билдирилган таклифлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги ва қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари дахлсизлигини мустаҳкамлаш, «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» тамойилини таъминлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамиятига эришиш ҳамда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуришдан иборат экани таъкидланди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун умумхалқ муҳокамасидан ўтаётгани маълум қилинди.
Мазкур лойиҳа бўйича 5 июлга қадар «meningkonstitutsiyam.uz» порталида Индонезиядаги фуқароларимиз ҳам ўз таклифларини жойлаштириши мумкинлиги қайд этилди.
Анжуманда барча ўзгартиш ва қўшимчалар референдум орқали қабул қилиниши алоҳида таъкидланди.