Ўзбекистон фуқароси Азим Хамраевнинг баёноти хусусида
Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси Азим Хамраев томонидан унга куч ишлатган полиция ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноий ишнинг асоссиз тўхтатилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилган баёноти хусусида қуйидагиларни билдиради.
Бош консулхона Азим Хамраевнинг аризаси асосида ушбу жиноий иш Қозоғистон хуқуқни мухофаза этувчи ташкилотлари томонидан атрофлича ўрганилмаганлиги, жабрланган шахснинг даъволари эътиборга олинмаганлиги, зарур бўлган тергов ҳаракатлари ўтказилмаганлиги, бу масалани қайта кўриб чиқиш лозимлиги бўйича Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига навбатдаги нота билан (2023 й., 7 апрель №052-07-37/4-541) мурожаат қилди.
Фуқаро А.Хамраевнинг ўзи унинг жабрланувчи сифатида хақ-ҳуқуқлари Қозоғистон мутассади ташкилотлари томонидан бузилганлиги тўғрисида, мазкур жиноий ишни қайтадан кўриб чиқилишини талаб қилиб, Жеттису вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.
Бош консулхона мазкур масалани ўзининг назоратига олган.