Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига нисбатан ОАВларда эълон қилинган танқидий мақолалар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижаси бўйича қуйидагиларни маълум қилади
1.Ўзбекистонлик фуқаронинг “Жентра” русумли, 60Q852WA давлат рақам белгили автомобилига Қозоғистонда йўл патрул хизмати томонидан жарима ёзилиб, автомобил жарима майдончасига қўйилганидан, ўзи ва йўловчилари икки кундан бери кўчада қолганидан шикоят қилинган. https://t.me/bastiongr/6111
2.Ўзбекистонлик халқаро юк ташувчиларнинг фаолиятига Қозоғистон полицияси томонидан ноқонуний тарзда жаримага тортилаётганидан шикоят қилиниб, ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўралган. https://t.me/nuritdinovblog/5672
3.Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси уч йил давомида тутқунликда сақланиб, мажбуран ишлатиб келингани хабар қилинган. https://qalampir.uz/n/84175
4.Қозоғистон билан чегара ўтказиш пунктида икки кундан бери Ўзбекистон фуқаролари ҳеч бир сабабсиз ушлаб турилгани, уларни ҳужжатлари олиб қўйилганидан шикоят қилинган. https://t.me/Qoraxabar/62217
5.Қозоғистон полицияси ходими ўзбекистонлик ҳайдовчига ноқонуний тарзда муомала ҳамда зўровонлик қилганидан шикоят қилинган ва ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўралган. https://t.me/NAMANGANLIKLAR_UZ/90570
Шу билан бирга Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига ушбу ҳолат бўйича мурожаат келиб тушмаган. Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан хабарнома берилмаган. Бош консулхонанинг сўровга Қозоғистоннинг ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идораларидан жавоб келиши билан қўшимча маълумот берилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси ва Шимкент шаҳридаги Ташқи меҳнат миграция агентлиги вакили билан чегара олди ҳудудидаги ҳолат бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. 30% ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон Республикасида бўлиб туриш қоидаларини бузганлиги сабабли маъмурий жавобгарлика тортилиб суд ҳукмини кутиб чегара олдида колиб кетишяпти, фуқароларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.