Бош консулхона хабари
Қозоғистон полицияси томонидан ноқонуний тарзда жаримага тортилаётганлар бўйича Ўзбекистон Республика Бош Консулхонасига мурожаат келиб тушмаган. Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идоралар томонидан хабарнома берилмаган. Ҳозирда Бош консулхона томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга жорий йилнинг бошидан Қозоғистон Республикасида халқаро юк ташувчиларнинг фаолиятига оид янги қонунчилик тартиби кучга кирганлиги сабабли, барча юртимиз ҳайдовчиларидан қонунчиликка риоя қилишларини сўраб қоламиз.