Бош консулхона хабари
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси мажбуран ишлатиб келингани бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
Олмаота вилояти полиция департаменти маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 июнь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қорасой туманида жойлашган “М” номли объектда 23 нафар Ўзбекистон фуқаролари мехнат фаолиятини олиб бориши ҳолати аниқланган, шулар ичида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари “М.Р.” ва “Ф.Б.”лар.
Сўриштирув ишлари натижасида ва фуқаролар маълумотига кўра мажбуран ушлаб туриш ва ишлатиш ҳолати тасдиқланмаган ва Ўзбекистон фуқароларига Қозоғистонда бўлиб туриш қоидаларига риоя қилиш ва ўз вақтида рўйҳатдан ўтиш тавсия қилинган.