Олмаота шаҳридаги ҳостелда рўй берган ёнғин бўйича маълумот
Дастлабки маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан соат 05:30да Олмаота шаҳридаги Кабанбай ботир кўчаси 123-уйда жойлашган «Almati Hostel» ётоқхонасида содир бўлган ёнғин натижасида 13 нафар фуқаро, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Ётоқхона бир ой олдин фойдаланишга топширилган ва қисман яқин атрофдаги университетлар талабалари учун ётоқхона сифатида фойдаланилган.
Бош консулхона томонидан икки нафар Ўзбекистон фуқароси қариндошлари шахсини аниқланди ва марҳумларнинг жасадлари Ўзбекистонга етказилди.