Ўзбекистонда педагог мақоми жамият ва давлат нуфузининг мезонидир
Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган янги таҳрирдаги Конституциямиз ҳамда давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида педагог мақомини юксалтириш вазифаси алоҳида қайд қилинган. Ушбу масала шунчаки қоғозни безаган чиройли орзу-истаклар ифодаси эмас, балки қатъий ҳаётий мақсад экани изчил ислоҳотлар давомида кунданкунга янада яққолроқ намоён бўлиб боряпти. Президентимиз томонидан куни кеча имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни фикримизнинг тарихий тасдиғи дейиш мумкин. 21 моддадан иборат мазкур қонун билан юртимиздаги 700 мингга яқин педагогнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг асосий кафолатлари белгиланди.
Қонунда педагог ходим фаолиятининг кафолатлари сифатида унинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимоясида бўлиши кўрсатиб ўтилган. Ўқитувчиларни касбий фаолиятига кирмайдиган ишлар — қишлоқ хўжалигидаги юмушлар, ободонлаштириш, йиғилишларга жалб қилиш тақиқланган. Шунингдек, педагоглардан ҳисобот ва маълумотлар талаб қилиш, фаолиятини текшириш, тадбирларда қатнашишга мажбурлаш ман этилган. Ўқитувчининг зиммасига товарлар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан, лавозим маошидан унинг розилигисиз маблағ ушлаб қолиш, куз-қиш даврида ва ишланмайдиган байрам кунларида таълим ташкилотида навбатчиликка жалб этиш, қолаверса, ўқувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш тақиқланган. Ушбу нормаларга амал қилмаслик жавобгарликка сабаб бўлиши қатъий белгиланган.
Яна бир эътиборли жиҳати, қонунда педагогларга қисқартирилган иш вақти белгиланиши кафолатланган. Докторлик диссертацияси, дарслик ва ўқув қўлланмалар ёзиш учун ижодий таътил берилиши назарда тутилган.
Ўқитувчиларга муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиятини жорий этиш, замонавий педагогик воситаларни эркин танлаш, давлат ахборот-ресурс марказлари хизматидан бепул фойдаланиш каби қатор имкониятлар бериляпти.
Педагоглар касбий фаолиятини бажариш чоғида шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун, шунингдек, ўз ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракати устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган тақдирда давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Янги қонунимизда ЮНЕСКО томонидан ишлаб чиқилган “Ўқитувчиларнинг ўрни тўғрисида”ги тавсияларга мувофиқ педагоглар учун ижтимоий кафолатлар белгиланган. Жумладан, давлат таълим ташкилотлари педагоглари юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмланиши ҳамда давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтиши мумкин.
Мамлакатимизнинг олис ҳудудида жойлашган таълим ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун жалб қилинган олий маълумотли педагогларга бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойни ижарага олганлик учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўланиши ҳам қайд этилган. Давлат таълим ташкилотларининг педагоглари давлат томонидан бирламчи ўқув-услубий материаллар билан таъминланиши, ўқув дастурлари ўзгарганда давлат таълим ташкилотининг педагоглари давлат ҳисобидан янги турдош фанга қайта тайёрланиши белгиланган. Бир нафар педагогни қайта тайёрлаш учун бугунги кунда олти миллион сўм сарфланиши кўзда тутилса, ўқитувчилар учун яхшигина енгиллик берилаётгани ойдинлашади.
Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврида мураббийлик қилиш учун тажрибали педагог бириктирилиши ҳамда мураббийлик қилгани учун базавий лавозим маошига қўшимча ҳақ тўланиши мумкинлиги қонунан мустаҳкамланди. Давлат таълим ташкилотларининг ўқитувчиларига давомийлиги кўпи билан эллик олти календарь кунидан иборат бўлган ҳақ тўланадиган ҳар йилги асосий узайтирилган меҳнат таътили кафолатланди.
Қонуннинг 12-моддасида педагогнинг ойлик иш ҳақи маълумоти, малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкаси, илмий даражаси, илмий унвони, давлат мукофотлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа устамалар инобатга олинган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Шу ўринда ҳозир Президентимизнинг тегишли қарорлари асосида педагоглар ойлик маошига қўшилган устамалар хусусида ҳам тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Амалдаги тартибга кўра, халқаро фан олимпиадаларининг совриндорларини тайёрлаган педагогларга 150-200 фоиз, олис ҳудудларда жойлашган таълим ташкилотларига бошқа ҳудудлардан келган ўқитувчиларга 10-50 фоиз, илмий даражаси (PhD, DSc) ёки илмий унвони борларга 30-60 фоиз, миллий ёки халқаро сертификат эгаларига 20-50 фоиз миқдорида устама тўланмоқда. Биргина мисол: бугун 25,9 минг педагогнинг миллий ёки халқаро сертификати мавжуд бўлиб, уларга бир йилда 1,2 триллион сўм устама тўлаш талаб қилинади.
Мавжуд имтиёзлар ва яратилган имкониятларга жавобан ҳамкасбларимиз мунтазам ўз устида ишлаши, замон билан ҳамнафас бўлиб, малака ошириб бориши зарур. Шу маънода, янги қонунда педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида ҳам аниқ нормалар белгилаб қўйилган. Давлат таълим ташкилотлари педагогларининг малакасини белгиланган муддат ва ҳажмда ошириш харажати давлат бюджети ҳисобидан қопланиши кўрсатилган.
Айни пайтда педагог кадрларнинг малака тоифасини ошириш тизимида ҳам ортиқча расмиятчилик ва қоғозбозликка чек қўйилган. Бу жараён билимини мунтазам ошириб боришдан манфаатдор, касбига меҳр қўйган фидойи, маҳоратли муаллимлар учун яна бир имконият. Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади ва 100 баллик тизимда баҳоланади. Биринчи босқичда педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси (80 балл), иккинчи босқичда педагогик маҳоратини (20 балл) баҳолаш тартиби жорий қилинмоқда. Ҳариккибосқичҳамкомпьютерда реал вақтрежимида онлайн ўтказилади. Натижаларинсономилигабоғлиқбўлмайди.
Юксакэътибортопаётганпедагогларкасбиймажбуриятинибажаришчоғида этика қоидаларигариояэтишизарурлигиҳамқонунназариданчетдақолмаган. Педагогик этика қоидаларинибилишвауларгаамалқилишўқитувчиўзкасбиймажбуриятларинибажаришинингсифаткўрсаткичлариниҳамдамеҳнатинтизоминибелгилайдиган мезон сифатидақайдэтилган.
Қаҳрамоншоиримиз Абдулла Ориповтаъкидлаганидек, муаллимкамолотичракўзгудир. Букўзгу шу қадартиниқбўлиши, унгабоқиббарчаўзини, ўзлигинитакомиллаштириши, иллатлариданфориғбўлиб, феъл-атворинитартибгакелтиришилозим. Табиийки, жамиятучунчинакамкамолоткўзгусибўлишҳаммагаҳамнасибэтавермайди. Шу туфайлиқонундапедагогликфаолиятибиланшуғулланишигайўлқўйилмайдиганшахсларҳақидааниқнормалармавжуд. Хусусан, қонунчиликдабелгилангантартибда суд томониданмуомалагалаёқатсизёкимуомалалаёқатичекланган, дебтопилганшахслар, педагогликфаолиятибиланшуғулланишгатўсқинликқиладиганкасаллигибўлганлар, психиатрия ёки наркология муассасаларидаҳисобдатурганлар, қасддансодирэтганжиноятлариучунилгарисудланганларни педагогик фаолиятбиланбоғлиқлавозимларгаишгақабулқилишманэтилди. Ушбу нормаларнитатбиқэтишжараёниданафақатмиллийменталитетимиз, балки халқаротажрибаҳамўрганилди.
Аниқроқайтганда, қонунниишлабчиқишдаХитой, Жанубий Корея, Финляндия кабитаълимдаилғордавлатларбиланбиргақўшниҚозоғистон, Қирғизистондаги норматив-ҳуқуқийасосларҳамсинчиклабўрганибчиқилди.
2030 йилгақадармамлакатимиздаги Президент таълиммуассасалариваихтисослаштирилганмактабларнингўқитишметодикасинибарчаумумийўртатаълиммуассасалариўқувжараёнигажорийқилиш, мактабгачатаълимташкилотлариваумумийўртатаълиммуассасалари педагог ходимларинингўртачаишҳақини 2 баробароширишкўздатутилган. Шунингдек, халқаротаълимнибаҳолаштадқиқотларидамуносибиштирокэтиш, 500 мингнафарсоҳаходиминингмалакасиниузлуксизошириштизиминитакомиллаштириш, эҳтиёжюқорибўлганйўналишларваолисҳудудлардагиабитуриентларучун педагогик таълимйўналишларибўйичакадрларнитўлиқдавлатгрантиасосидатайёрлашнижорийқилишга бел боғлаганмиз. Қолаверса, тарбиячиваўқитувчиларнихорижиймамлакатларгамалакаоширишвастажировкагаюбориш, бирқанчахалқароолимпиадаларниюксаксавиядаташкилқилишкабидолзарбвазифаларолдимиздатурибди. Улар ижросиюртимиздаУчинчи Ренессанс пойдеворинибарпоэтишгасалмоқлиҳиссақўшишишубҳасиз.
“Педагогнингмақомитўғрисида”гиянгиқонунбиланқадр-қимматиянадаюксалганустоз-мураббийлартақдириданрозибўлиб, Ватанимизравнақийўлидафидокоронамеҳнатқилишигаишонамиз. Зотан, Президентимизтаъкидлаганидек, “Жамиятҳаётидаўқитувчинингўрниватаъсириошса — мактабнингобрўйиошади, илм-фан, таълимватарбиясоҳасинингқадрикўтарилади. Муаллимнингобрў-эътибориэсабумиллатнинг, бутунхалқнингобрў-эътиборидир”.
ҲилолаУмарова,
мактабгачавамактаб
таълимивазири