Қозоғистон Республикаси, Олмаота вилоятида Ўзбекистон Республикаси фуқароси иштирокида содир бўлган ЙТҲ тўғрисида маълумот
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчисидан олинган маълумотига кўра, жорий йилнинг 26 сентябрь куни соат 07:10ларда Олмаота вилояти ҳудудидан ўтган “Олмаота-Остона” автомобиль йўлининг 381 км.да д/р 40 732 TBA бўлган “DAF” русумли ва д/р 011AEC08 бўлган “Mercedes-Benz” русумли юк автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида, “DAF” юк автомобили ҳайдовчиси бўлган 1997 й.т. Қурбонов Самарбек Абдуали ўғли (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Фарғона вилояти Бешариқ тумани, “Рапқон” ҚФЙда яшаган) воқеа жойида вафот этган.
С.А.Қурбоновнинг отаси ҳамроқлигида Ўзбекистонга юборилди.