Ўзбекистонда банкларнинг трансформацияси: Марказнинг банк рейтингидаги ўзгаришлари ва тенденцияларни баҳолаш
2024 йил 25 октябрь, Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2024 йилнинг III чораги учун "Банк фаоллик индекси"ни янгилади, у мамлакатдаги 31 та тижорат банклари учун, банкларнинг ҳажмига қараб 17 та йирик ва 14 та кичик банкларга гуруҳланган ҳолда ҳисоблаб чиқилган.
Индекс 27 турдаги коэффициентларни гуруҳлаштириш, республика ўртача коэффициенти ёки Базел қўмита талаблари билан солиштириш ва рейтинглаш асосида аниқланади. Ушбу рейтинг Ўзбекистонда банк сектори барқарорлигини баҳолашнинг муҳим воситаси бўлиб, мамлакат молия тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Мазкур тадқиқотнинг асосий мақсади хусусий секторнинг банк активларидаги улуши динамикасини мониторинг қилиш, банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари самарадорлигини баҳолашдан иборат.
2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистондаги йирик банклар рейтингида барқарорлик кузатилди, бу эса банк тизими барқарорлиги ошиб бораётганидан далолат беради. Рейтингнинг биринчи олтилиги ўз позицияларини сақлаб қолишган бўлса, "Микрокредитбанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" молиявий оммабоплик ва ликвидлилигидаги ижобий ўзгаришлар сабабидан, кўрсаткичларининг яхшиланиши кузатилди. Бироқ, бир қатор йирик банклар қийинчиликларга дуч келмоқда ва бошқарув стратегияларини мослаштириш зарурати мавжуд.

Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки молиявий воситачилик кўрсаткичи бўйича 4 поғонага пастлаши унинг умумий рейтингдаги ўрнини 1 поғонага пасайтирган.
Шу билан бирга, давлат улуши мавжуд банклардан Агробанкнинг йирик банклар умумий рейтингда 1 поғонага тушишига 3 та кўрсаткич бўйича: молиявий оммабоплик, капитал етарлилиги, ликвидлилик бўйича 1 поғонага пастлагани билан изоҳланади.
Рейтингнинг молиявий воситачилик (банк депозитларининг кредитларга нисбати, бошқа банк ва давлат олдидаги мажбуриятлари) кўрсаткичи бўйича Микрокредитбанк 2 поғонага ва Бизнесни ривожлантириш банк 4 поғонага пастлаган.
Молиявий оммабоплик (ҳар бир филиалга тўғри келувчи мижозлар сони, кредит концентрациялашуви даражаси ва хусусий секторга берилган кредитлар хажми) кўрсаткичи бўйича Ориент Финанс банк энг сўнгги 17 ўринни сақлаб қолган. Ушбу кўрсаткич бўйича Микрокредитбанк ва Инфин банк 2 поғонага, Азия Алянс банк, Алоқабанк ва Агробанк 1 поғонага пасайган.
Активлар сифати бўйича рейтингда (ROA, NPL кўрсаткичлари) Ипотека банк 1 поғона йўқотиб, энг сўнгги ўринни эгаллаган. Ушбу рейтингда Траст банк 4 поғона, Капитал банк, Ҳамкорбанк Микрокредитбанк ҳамда Турон банк 1 поғонага ўз ўринларини йўқотишган. Бу, умуман олганда, банк активларида хатарли активлар улуши юқорилаганини ҳамда даромад олишдаги қийинчиликларни кўрсатиши мумкин.
Даромад олиш салоҳияти (соф фоизли даромадлар, соф фоизли даромадларнинг фоизли харажатларига нисбати, фоизсиз даромадлар) кўрсаткичи бўйича Асака банк энг пастки поғонани сақлаб қолган бўлса, ушбу кўрсаткич бўйича Азия Алянс банк 1 поғонага кўтарилиб, Ипак йўли банк 1 поғонага пасайган.
Бошқарув самарадорлиги кўрсаткичи (ҳар бир ишчига тўғри келувчи фойда, операцион харажатлар ва фоизсиз даромадлар хажмлари) бўйича Турон банк охирги 17 ўринни қайд этган. Шунингдек, йирик банклардан Ипотека банк, Ўзмиллийбанк ва Асака банклар 3 поғонага, Ўзсаноатқурилишбанк 1 поғонага пасайиш қайд этишган.
Ликвидлилик кўрсаткичлари бўйича (юқори ликвидли активлар, ликвидлиликни қоплаш к-ти, соф барқарор молиялаштириш нормаси) Агробанк 1 поғона йўқотиб, энг сўнгги 17 ўринга тушган бўлса, ушбу рейтингда, Асака банк бирданига 4 поғона йўқотиб 16 ўринни эгаллаган. Шунингдек, Ориент финанс банк 7 поғона, Траст банк, Ипак йўли банк, Турон банк, Ўзмиллийбанк ҳамда Инфинбанк 1 поғонага ўз ўринларини йўқотишган.
2024 йилнинг III чорагида кичик банклар рейтингида қуйидаги динамика кузатилмоқда: тўртта банк ўз позицияларини яхшилашга муваффақ бўлди. Энг яхши натижани 5 поғонага кўтарилиб, умумий рейтингда 8-ўринни эгаллаган Янги Банк кўрсатди.
Бундан ташқари, тўртта тижорат банки ўз позицияларини бир поғонага оширди, бу эса уларнинг фаолиятидаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради. Шуни таъкидлаш керакки, 14 та банкдан 5 таси, жумладан, "Универсал банк", "ТБC банк", "Зираат банк", "Пойтахт банк" ва "Тенге банк" ўз позицияларини сақлаб қолди.
Бироқ, тўртта банк ўз натижаларини ёмонлаштирди, бу турли омиллар, жумладан, бозор конъюнктурасининг ўзгариши ва ички операцион муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Иккинчи чоракда АВО банк энг сезиларли ўсишни кўрсатган бўлса, учинчи чоракда ушбу банк кичик банкларнинг умумий рейтингида тўрт поғона йўқотди.
Хулоса
Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон банк сектори йирик ва кичик банклар ўртасида сезиларли молиявий барқарорлиги ва бардошлилиги намойиш этмоқда. Йирик молия институтлари рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолмоқда, бу бозорнинг етуклиги ва ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиш қобилиятидан далолат беради. Айрим банклар фаолиятининг яхшиланиши молиявий жозибадорлик ва ликвидлиликдаги ижобий тенденцияларни кўрсатмоқда.
Кичик банк сегментида фаол ҳаракат мавжуд. Шу билан бирга, доимий мониторинг ва бошқарув стратегияларини мослаштириш зарурати долзарблигича қолмоқда, бу эса бозорнинг барча иштирокчиларига ўз позицияларини мустаҳкамлаш ва умумий молиявий барқарорликка эришиш имконини беради.
Банк-молия ва капитал бозорларини ўрганиш шўъбаси
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими