Қозоғистон давлати божхона чегара постида юзага келган ҳолат бўйича ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ
2024 йил 4 ноябр куни https://t.me/nuritdinovblog Telegram каналида "Қозоғистон давлати божхона чегара постида, бир нечта Қозоғистон фуқароси ўзбек ҳайдовчисига ҳужум қилган"ни юзасида эълон қилинган ахборотга биноан қуйидагича маълум қиламиз.
Олмаота шаҳридаги Бош консулхона вакиллари томонидан Туркистон вилояти полиция Департаментидан олган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 4-ноябр куни тунги соат 1:00 да Туркистон вилояти, Сариёғач туманида жойлашган "Казигурт-Майский божхона" постига кириш жойида Ўзбекистон фуқароси Абдубаннопов Жахонгир Махмуджон ўғлини (паспорт: FA7675791, туғилган йили: 22.05.1997, Манзили: Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани Капчуғай МСГ, Гўзаллик, 1-уй), Қозоғистон фуқароси Мавленов Дастан Данияр ўғли (13.07.1999 й.т) томонидан пичоқлаб кетилгани сабабли зудлик билан туман марказий шифохонасига жойлаштирилган ва ҳозирда аҳволи қониқарли.
Ҳолат бўйича, Туркистон вилояти, Сариёғаш тумани полиция бўлими томонидан ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда ва Қозоғистон Республикаси Мавленов Дастан Данияр ўғлига нисбатан ЖКнинг 293-моддаси билан иш қўзғатилган, шунингдек, гумондор шахс Қозоғистон фуқароси Мавленов Дастан Данияр ўғлига нисбатан Сариёғаш тумани полицияси томнидан қидирув эълон қилинган.
Маълумот учун: Қозоғистон фуқароси ўртакаш сифатида бошқа юк машиналарини навбатсиз ўтказаётган вақтда, Ўзбекистон фуқароси Ж.Абдубаннопов томонидан эътироз билдирилган ва натижада жанжал келиб чиққанлиги аниқланди.
Ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.