“CargoRuqsat” юзасидан амалга оширилган ўзгаришлар хусусида
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 3 апрелдан бошлаб “CargoRuqsat” автоматлаштирилган электрон навбат тизимида бир хил автомобил томонидан бир нечта навбатни брон қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган янги функция жорий этилганини маълум қилади.
Аввалроқ, алоҳида ташувчилар турли хил автомобил рақамларини, аммо бир хил VIN-коди билан рўйхатга олиш ҳолатлари аниқланганлиги, шунингдек, бошқа бир пунктда фаол брон бўлса, бошқа назорат пунктида брон қилишнинг иложи йўқлиги ҳақида шикоятлар инобатга олинди.
Шу муносабат билан, тизим энди брон қилишда автомобилнинг VIN-кодини автоматик равишда текширади. Агар VIN-код аллақачон фаол брон ҳолатига эга бўлса, аввалги брон бекор қилинмагунча янгисини олиш мумкин бўлмайди.
Қандай қилиб фаол бронни бекор қилиш мумкин?
Агар сиз янги брон қилиш учун эски бронни бекор қилишингиз керак бўлса, “CargoRuqsat” (cargoruqsat@gmail.com) номига электрон почта орқали мурожаат қилиш ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш зарур:
- Автомобил маълумот варағининг нусхаси (техпаспорт);
- Автомобил эгасининг паспорт нусхаси (юридик шахслар учун – компаниянинг таъсис ҳужжатлари).
Бошқа шахсий кабинетда қилинган брон тугатиш:
Агар брон бошқа шахсий кабинет орқали амалга оширилган бўлса, уни бекор қилиш учун сиз шунга юқоридагига ўхшаш сўровни cargoruqsat@gmail.com электрон почтасига юборишингиз керак. (илова қилинадиган ҳужжатлар ўзгармайди).
Янги функция навбатларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш ва тизим самарадорлигини оширишга қаратилган.
БИЗ ЮК ТАШУВЧИЛАРДАН МАРШРУТЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРИШДА УШБУ ЎЗГАРИШЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ.