ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ИШ ҲАҚЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ «ЎЗБEКИСТОН МEҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК» ЖАМОАТ ФОНДИГА ЎТКАЗДИЛАР
ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ ИШ ҲАҚЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ «ЎЗБEКИСТОН МEҲР-ШАФҚАТ ВА САЛОМАТЛИК» ЖАМОАТ ФОНДИГА ЎТКАЗДИЛАР
Бугунги кунда мамлакатимизда янги турдаги «СОВИД-19» коронавируси тарқалишини чеклаш бўйича муҳим чоралар кўрилмоқда.
Мазкур пандемияга қарши курашишда тиббиёт соҳаси ва бошқа кўплаб масъул идоралар вакиллари фаол иштирок этмоқда.
Ҳозирги мушкул вазиятда халқимизга хос меҳр-мурувват, саховат каби фазилатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда, хусусан турли соҳа вакиллари «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига маблағ ажратмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатимизнинг хориждаги барча дипломатик ваколатхоналари ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотлар ходимлари ушбу ҳайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшиш мақсадида ихтиёрий равишда иш ҳақларининг бир қисмини мазкур фондга беғараз ёрдам тариқасида ўтказдилар.