Литва Республикасининг Бош консули Ш. Кубилюте билан учрашуви

2025 йил 24 сентябрь куни Литва Республикасининг Олмаота шаҳридаги янги тайинланган Бош консули Шаруне Кубилютенинг Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига ташриф буюрди. Учрашув чоғида у Ўзбекистон Бош консули Р.Матчанов билан суҳбатлашди.
Музокаралар давомида дипломатлар икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари — савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда "яшил энергетика" соҳасида иқтисодий алоқаларни янада чуқурлаштириш ва логистика ҳамда транзит лойиҳалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.