2025 йил 23 октябрь куни Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган Бош консули Сона Ахмадий хоним Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасига самимий ташриф буюрди.

2025 йил 23 октябрь куни Эрон Ислом Республикасининг янги тайинланган Бош консули Сона Ахмадий хоним Алмати шаҳридаги Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасига самимий ташриф буюрди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикасининг Бош консули Р. Матчанов ва Эрон Ислом Республикасининг Бош консули С. Ахмадий икки томонлама ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, транспорт ҳамда туризм соҳаларидаги долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув давомида Бош консулхоналар ўртасида савдо ва экспортни ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга оид ўзаро интилиш билдирилди.