13 ноябрь кунлари Тошкентда технологиялар ва келажак хавфсизлигини бирлаштирувчи “E-TechExpo 2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади

13 ноябрь кунлари Тошкентда технологиялар ва келажак хавфсизлигини бирлаштирувчи “E-TechExpo 2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтади
2025 йилнинг 11-13 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда технологик тараққиёт ва келажак хавфсизлигининг ягона ғояси билан бирлаштирилган иккита тадбир - “Умумий хавфсизлик – Securex Uzbekistan 2025” 16-халқаро кўргазмаси ва электроника, электротехника ва инновацион технологиялар “E-TechExpo 2025” 4-халқаро кўргазмаси ўтказилади.
Ташкилотчилар – “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори “ICA Eurasia Group”.
Замонавий дунёда инновацион технологик ечимлар ва кенг қамровли хавфсизлик чораларисиз барқарор ривожланиш мумкин эмас. “E-TechExpo 2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” кўргазмаларининг бир саналарда ўтказилиши ушбу йўналишларнинг ўзаро чамбарчас боғлиқлигини акс эттиради: электроника ва электротехника автоматлаштириш ва бошқариш тизимларининг асосини ташкил этади ва аксарият замонавий хавфсизлик ечимларини рақамли ва электрон технологияларсиз амалга ошириб бўлмайди.
Кўргазмаларнинг бирлашган экспозициясида Австрия, Беларусь, Германия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Польша, Россия, Туркия ва Ўзбекистондан 39 та компания иштирок этади.
Тадбирлар доирасида бизнес дастурни ҳам қамраб олади ва давлат идоралари, саноат корхоналари, муҳандислик-қурилиш ташкилотлари, энергетика компаниялари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, хавфсизлик хизматлари, IT-компаниялар, тизим интеграторлари вакилларини бирлаштиради. Айнан шу ерда минтақанинг инновацион ва хавфсиз инфратузилмасининг келажагини шакллантирадиган ғоялар ва ҳамкорликлар туғилади.
“Securex Uzbekistan 2025” кўргазмаси хавфсизлик мутахассислари учун етакчи бизнес платформа бўлиб, бу ерда мутахассислар сигнализация ва видеокузатув тизимларидан тортиб замонавий электрон қурилмалар, дастурий ечимлар ва маълумотларни ҳимоя қилиш технологияларигача бўлган энг сўнгги ишланмалар билан танишишлари мумкин.
Кўргазманинг олтин ҳомийси – “Hikvision” (Ўзбекистон) компанияси расмий дистрибютор бўлиб, объектларни ҳимоя қилиш ва қўриқлаш учун видеокузатув тизимлари, киришни назорат қилиш, интеркомлар, биометрик қурилмалар, турникетлар ва тегишли ускуналарни таклиф этади.
2022 йилда ташкил этилган “E-TechExpo” кўргазмаси соҳада бўлган қизиқишнинг барқарор ўсишини намойиш этди ва ўзини муҳим минтақавий профессионал тадбир сифатида намойиш этди. Кўргазма иштирокчилари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда, шу билан бирга кўргазмадаги маҳсулотларнинг географик кўлами ва ассортименти кенгаймоқда.
Таниқли иштирокчилар орасида хавфсизлик ва технология соҳасидаги илғор ишланмаларни тақдим этувчи етакчи маҳаллий ва халқаро компаниялар мавжуд: “Aselsan” (Туркия) - икки мақсадли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда етакчилардан бири; “EAS” (Ўзбекистон) - дронларга қарши инновацион тизимларни миллий ишлаб чиқарувчиси; “UNITREE” (Хитой) - робототехника соҳасининг етакчиси; “Regula” (Беларусь) - ҳужжатлар, банкнотлар ва қимматли қоғозларнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича эксперт ечимларининг таниқли ишлаб чиқарувчиси.
“E-TechExpo 2025” ва “Securex Uzbekistan 2025” компаниянинг кузги мавсумини якунловчи тадбирларидир. Уч кунлик мазмунли дастур давомида иштирокчилар янги имкониятлар ва бозорларни кашф этиш, долзарб билимларни ўзлаштириш ҳамда “Iteca Connect” мобил иловаси орқали мулоқот ўрнатиш имкониятига эга бўладилар.
Кўргазмага ташриф буюриш учун қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтинг ва онлайн бейджга эга бўлинг:
“Securex Uzbekistan 2025”– https://securex.uz/ru/posetitx-vstavku
“E-TechExpo 2025” – https://e-techexpo.uz/ru/posetitx-vstavku
“Дунё” АА