Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилади!
Ўзбекистон – Қозоғистон йўналишида харакатланаётган фуқаролардан давлат чегараси назорат-ўтказиш пунктларини («Капланбек» / «Навои», «Б. Конысбаева» / «Яллама», «Казыгурт» / «Ташкент») кесиб ўтаётган вақтда давлат чегарасини кесиб отиш қонунчилигига қатъий риоя этишлари сўралади.
Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Қозоғистон Республикаси ваколатли идоралар маълумотларига кўра, ушбу шахслар қўлга олинган ва жиноят кодексининг 392 ва 394 моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳурматли фуқаролар, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки бундай ҳаракатга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Сизни давлат чегарасидан ўтиш тартибини қатъий сақлашга ва ноқонуний схемаларда иштирок этмасликка даъват қиламиз.