Бухоро аеропортини ДХШ асосида қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинди

Бухоро аеропортини ДХШ асосида қуриш ва бошқариш бўйича тендер эълон қилинди
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Узбекистан Аирпорц АЖ, Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иштирокида давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида янги Бухоро халқаро аеропортини қуриш ва бошқариш лойиҳаси доирасида малака сўровини (РфҚ) тайёрлаш бошланганини эълон қилди.
Лойиҳа Бухоро туманидаги "Қумсултон" массиви ҳудудида янги аеропорт мажмуасини барпо этишни назарда тутади. Янги аеропорт ҳам ички, ҳам халқаро рейсларга хизмат кўрсатади ва минтақанинг асосий транспорт узелларидан бирига айланади.
2025-йил якунларига кўра, Бухоро халқаро аеропорти 574 036 нафар ёъловчига хизмат кўрсатган бўлиб, ёъловчи оқимининг асосий қисмини халқаро рейслар ташкил этди.
Лойиҳа доирасида қуйидагиларни барпо этиш режалаштирилган:
Майдони 48 500 м² бўлган ёъловчи терминали. Бунда терминалнинг ўтказиш қуввати халқаро рейсларда соатига 1 200 ёъловчи, ички рейсларда эса 400 ёъловчини ташкил этади;
Кейтеринг биноси, автотураргоҳлар ва юкларга хизмат кўрсатиш майдонлари;
Сиғими 8 000 м³ бўлган ёқилғи қуйиш мажмуаси.
Аеродром инфратузилмаси давлат бошқарувида қолади. Хусусий шерик эса ёъловчи терминали ва унга тегишли инфратузилмани қуриш ҳамда ундан фойдаланиш учун масъул бўлади.
Тендерда иштирок этиш учун шу каби лойиҳаларни амалга оширишда тажрибага эга барча манфаатдор компаниялар таклиф этилади.
Батафсил маълумот олиш учун:
Електрон почта: тендер.инфо@узаирпорц.ом
Телефон: (+998) 55 501 47 47 (ички рақамлар: 4598, 4617)
https://uzairports.com/blog/488